Италиялик мутахассис Антонио Конте Англия премьер-лигаси вакили “Тоттенхэм”нинг ўйинини анча кучайтирди.

 Тажрибали мураббий яна иккита трансфер бозорида фаол қатнашиб, таркибни кучайтириш орқали жамоани чемпионлик учун курашаётган клублар қаторига қўшиш мумкинлигини таъкидлади.

Манбаларнинг таъкидлашича,  Контенинг ўзи клубни тарк этишга қарши эмас. Унинг амалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди. Антонио “Ювентус”га қайтиб бормоқчи. Туринликларнинг ҳозирги мураббийи Максимилиано Аллегри кутилган натижаларни қайд эта олмаяпти.

“Тоттенхэм” раҳбарияти Контени олиб қолиш учун у билан музокара ўтказиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!