Рекордчи Чусовитина туркларга “дарс” берди

Жаҳон спортида бир неча такрорланмас рекордлар соҳибасига айланган Оксана Чусовитина спорт гимнастикасининг таяниб сакраш баҳсларида ҳамон тенгсиз эканини исботлаб келмоқда.

Туркиянинг Мерсин шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон челленж кубоги сериясига кирувчи мусобақасида қатнашаётган спортчимиз яна ютуққа эришди.

Хотин-қизлар ўртасидаги таяниб сакраш дастурида Оксана Чусовитина энг яхши натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Тажрибали спортчимиз таяниб сакрашда энг кўп – 13.067 балл жамғариб, мезбон гимнастикачилар – Йилдиз Бенгиси ва Бинер Черендан ўзиб кетди.

Совриндорлар натижалари билан танишинг:

  1. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 13.067
  2. Бенгиси Йилдиз (Туркия) – 12.950
  3. Черен Бинер (Туркия) – 12.950

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Elmurod Ruziaxunov
04/09/2023 17:41
Қойил 50 ёшга кирибам...