Рэшфорд "Барселона"да қолиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" вингери Маркус Рэшфорд жорий мавсум якунланганидан кейин ҳам жамоада қолиши мумкин.

Каталония клуби англиялик футболчини мавсум охирига қадар "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олган. Ҳозирча тўлиқ трансфер бўйича келишувга эришилмаган бўлса-да, "кўк-анорранглар" 28 ёшли ўйинчини камида яна бир йил сақлаб қолишни истамоқда.

Машҳур журналист Жерард Ромеро маълумотига кўра, "Барселона" раҳбарияти футболчининг ижара шартномасини узайтиришни режалаштиряпти. Бироқ бундай вариант "Манчестер Юнайтед"ни қанчалик қониқтириши ҳозирча номаълум.

Шанба куни Маркус Рэшфорд Ханс-Дитер Флик жамоасига "Осасуна" устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабада ёрдам берди ва Роберт Левандовскига голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!