Рэшфорд ниҳоят уддалади

АПЛ 6-турининг сўнгги ўйинида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида мавсумнинг дастлабки бешта ўйинида ҳам ғалаба қозонган жамоа – Лондоннинг “Арсенал” клубини қабул қилди – 3:1. Ушбу ўйинда ҳисоб 30-дақиқада очилди ва буни "Манчестер Юнайтед"нинг янги футболчиси бразилиялик Антони амалга оширди. Футболчининг голига Маркус Рэшфорд ассистентлик қилди.

Иккинчи бўлимда эса Маркуснинг ўзи ишга киришди. У иккита гол урди ва жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Бу Рэшфорд учун 2020 йилнинг декабридан кейинги дастлабки дубль бўлди. Ўша йили форвард “Шеффилд Юнайтед” дарвозасини икки бор ишғол қилишни уддалаган эди.

Маълумот ўрнида, Англия чемпионатининг 7-турида “Манчестер Юнайтед” сафарда “Кристал Пэлас”га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!