Рэшфорд расман "Барселона" билан хайрлашди
Ҳужумчи Маркус Рэшфорд ўтган мавсумни ижара асосида ўтказган «Барселона» клуби билан хайрлашди ва энди яна «Манчестер Юнайтед» таркибига қайтмоқда.
«Клубдаги барчага менга бу ерда шунчалик ижобий ва унутилмас тажриба насиб эттиргани учун катта миннатдорчилик билдираман. Ҳар бир дақиқадан завқ олдим ва бу ердаги алоҳида хотираларни ўзим билан олиб кетаман. Жамоага ва барча мухлисларга янги мавсумда омад ва катта ютуқлар тилайман. Visca el Barça!» — дея ёзди Рэшфорд ижтимоий тармоқларда.
Эслатиб ўтамиз, Маркус Рэшфорднинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Фикрлар