
Рэшфорд учун Араухо ёки Тер Штеген? Алмашинув бўладими?
Каталониянинг "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ёзги трансфер ойнасида футболчилар алмашинувини амалга ошириши мумкин.
Бу ҳақда "Teamtalk" нашри хабар бермоқда. Манба маълумотларига кўра, "кўк-анорранглилар" "қизил иблислар"нинг ҳужумчиси Маркус Рэшфордни ўз сафига қўшиб олишга жуда қизиқмоқда. Бироқ, унинг учун 47 миллион евро тўлашга қодир эмас. Шу боис, Испания чемпиони манкунианликларга ўйинчилар алмашинувини таклиф этмоқда.
МЮ Рэшфорд эвазига германиялик дарвозабон Марк-Андре тер Штеген, ярим ҳимоячи Фермин Лопес ёки ҳимоячи Рональд Араухони олиши мумкин. Илгари матбуотда Маркуснинг ўзи каталонияликлар сафига ўтишни хоҳлаётгани ҳақида маълумотлар эълон қилинган эди.
Фикрлар