Рэшфорднинг "Барселона"да қолиши сўроқ остида
Англиялик ҳужумчи Маркус Рэшфорд айни пайтда "Барселона" сафида ижара асосида ўйнамоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи эса "Манчестер Юнайтед"га тегишли.
"Que Thi Jugues" дастурида маълум қилинишича, Рэшфордни 30 миллион еврога сотиб олиш имконини берувчи банд энди амал қилмайди — унинг муддати март ойида тугаган.
Шу билан бирга, бу ҳолат вазиятни кескин ўзгартирмайди. "Барселона' футболчини яна бир мавсумга ижарага олишни истамоқда, аммо "Манчестер Юнайтед" бундай вариантни кўриб чиқмаяпти.
Аввалроқ инглиз клуби Рэшфорд учун белгиланган нархни тушириш нияти йўқлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Манбага кўра, манчестерликлар ҳужумчига бошқа даъвогарлар ҳам борлигини яхши тушуниб турибди.
Фикрлар