Ричард Торрес Баҳодир Жалолов билан яна жанг қилмоқчи
Оғир вазнли боксчимиз Баҳодир Жалолов Топ Ранк промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаганидан хабарингиз бор. Ушбу компания мижози ҳисобланган Ричард Торрес ҳам Жалоловнинг азалий рақиби бўлиб келган. Жалоловнинг Топ Ранк билан шартнома қилиши, унинг ҳам эътиборини тортди.
"У Топ Ранк билан шартнома қилганида мен энди бизни кесишувчи йўлларимиз бор, деб ўйладим. У билан бўлган жанглар анчадан бери муҳокама қилинмоқда. Бир кун келиб биз буни яна такрорлай оламиз. Энди албатта ўша кун бўлади.
Ҳар сафар у билан жанг қилганимда янада яхшироқ ҳолатда бўлардим. Энди яна шундай имконият борлигидан ҳурсандман", - дейди Торрес Boxingscene нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Жалолов ва Ричард Торрес илк бор 2019 йилги жаҳон чемпионатида тўқнаш келган ва Жалолов супер нокаут қайд этган эди. Сўнгра Жалолов уни Токио Олимпиадаси финалида ҳам мағлуб этган.
Торрес профессионал фаолияти давомида 5 та жанг ўтказиб барчасида рақибларини муддатидан олдин таслим этган.
Фикрлар