Рикки Хаттоннинг ўлим сабаби маълум

  • 17 октябрь, 17:18
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Аввалроқ, профессионал бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Рикки Хаттоннинг ўлими ҳақида хабар берган эдик.

Tecno

Спортчининг менежери Пол Спик 14 сентябрь куни эрталаб Хаттонни ўз уйи — Хайд шаҳрида жонсиз ҳолда топганини билдирганди.

Бугун эса тиббий текширув натижалари эълон қилинди.

"Дастлабки текширувлар, ўлим сабаби осилиш яъни ўз жонига қасд қилганликни кўрсатмоқда. Бироқ биз яна изланишни давом эттирамиз", — деди коронер "Reuters" нашрига.

Маълумот учун, 14 сентябрь куни 46 ёшни қаршилаган британиялик боксчи сўнгги жангини 2012 йил 24 ноябрда ўтказганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!