Рим. Жокович ярим финалга чиқди
Javokhir Azimov
Ушбу беллашув бугун ўтказилади.
Римдаги "Мастерс" турнирида иккинчи ярим финал жуфтлиги ҳам аниқланди.
Биринчи тартиб рақам остида иштирок этаётган Новак Жокович немис ракетка устаси Доминик Кёпфер устидан 6:3, 4:6, 6:3 ҳисобида зафар қучган ҳолда, ярим финал масаласини ҳал қилди.
Энди сербиялик теннисчи финал остонасида Каспер Руудга қарши кортга чиқади. Ўз навбатида, норвегиялик бу босқичга италиялик Маттео Берреттинини 4:6, 6:3, 7:6 ҳисобида мағлуб этган ҳолда етиб келганди.

Изоҳлар (0)