Рио Фердинанд "Арсенал" мухлисларини кескин танқид қилди

CHERY AUTO

Англия футболи афсонаси, "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд лондонлик “Арсенал” мухлисларининг ўз клуби трансфер сиёсатига бўлган реакциясини танқид остига олди.

Tecno

"Мен бунга ўхшаш ҳолатни аввал ҳеч қачон кўрмаганман ва умид қиламанки, бошқа ҳеч қачон ҳам кўрмайман. Тасаввур қилинг, бу инсон сиз учун жуда яқин — дўстингиз, ака-укангиз ёки ўғлингиз. Энди тасаввур қилинг, у шундай муносабат қурбони бўлса, ўзингизни қандай ҳис қилган бўлар эдингиз?" – деди Фердинанд"Arsenal News Channel"га берган изҳорида.

"Канонирлар" яқин кунларда "Челси" ярим ҳужумчиси Нони Мадуэкени харид қилишга яқин турибди. Бироқ, айрим "Арсенал" ишқибозлари 23 ёшли футболчининг келиши ҳақидаги хабарлардан норози бўлиб, ҳаттоки, бу трансферга қарши туришган.

Маълумотларга кўра, Нони Мадуэкени "тўпчилар" 60 миллион еврога сотиб олиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!