Рио Фердинанд: "Луис Энрике — мутлақ гений"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд Чемпионлар лигаси финалида ПСЖнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабасига муносабат билдирди.
Ҳал қилувчи баҳснинг асосий ва қўшимча вақтлари 1:1 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса парижликлар 4:3 ҳисобида устун келиб, бош совринни қўлга киритишди.
Фердинанд ижтимоий тармоқда қуйидаги фикрларни қолдирди:
"Чемпионлар лигасида кетма-кет иккинчи ғалаба... ПСЖни табриклайман! Луис Энрике — мутлақ гений.
“Арсенал”ни ҳам табриклайман. Ажойиб мавсум ўтказдингиз ва жамоа ҳақидаги қарашларни ўзгартирдингиз.
Габриэл ҳақиқий қоя каби мустаҳкам футболчи. У пенальти учун ўзини айбдор ҳис қилмаслиги керак", — деб ёзди Фердинанд.

Фикрлар