Ришар Гаске уйга қуруқ қайтмади

Хертогенбос шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан ўтказилган "Libema Open" турнирда франциялик теннисчи Ришар Гаске бош совринни қўлга киритди.

У мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида ҳамюрти Жереми Шардига қарши кортга чиқди. Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда Ришар рақибини 6:3, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ришерга ушбу ғалаба бош соврин билан биргаликда 109.310 евро пул мукофоти ва 250 рейтинг очкосини келтирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)