Ришарлисон суперклубга қайтмоқда
Унга "Тоттенхэм" керак эмас
«Эвертон» ярим ҳимоячиси Илиман Ндиайе фаолиятини Лондоннинг «Тоттенхэм» клубида давом эттириши кутилмоқда. Бу ҳақда футбол бўйича ишончли манбалардан бири ҳисобланган инсайдер Дэвид Орнштейн ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.
Манба маълумотига кўра, клублар ўртасида трансфер борасида келишувга эришилган. Шу билан бирга, «Тоттенхэм» ҳужумчиси Ришарлисон «Эвертон» сафига йўл олиши режалаштирилгани қайд этилмоқда. Бироқ бу тўғридан-тўғри ўзаро алмашинув эмас, балки икки алоҳида трансфер сифатида расмийлаштирилади.
Битимларнинг якуний расмийлашуви футболчилар билан шахсий шартлар бўйича келишув ва тиббий кўрик натижаларига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Ҳозирги пайтда «Эвертон» тўрт очко жамғарган ҳолда Англия премьер-лигаси жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. «Тоттенхэм» эса кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг мусобақа жадвалида охиридан иккинчи поғонада жойлашган.

Изоҳлар (0)