Ривалдо: «Сафонов – дунёдаги энг яхши дарвозабон унвонига асосий даъвогар»

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Каталониянинг машҳур «Барселона» клуби ва Бразилия терма жамоасининг собиқ юлдузи Ривалдо ПСЖ дарвозабони, россиялик Матвей Сафоновнинг йилнинг энг яхши дарвозабони мукофотини қўлга киритиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

«Матвей – ҳозирча дунёдаги энг яхши дарвозабон номига асосий даъвогар. Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ва ҳал қилувчи ўйинлардаги ажойиб сэйвлари унинг фойдасига жуда кучли далил. Россиялик дарвозабон учун ягона жиддий рақобатчи – Унай Симон бўлади», – дея Ривалдонинг сўзларини келтиради «РБ Спорт» нашри.

Эслатиб ўтамиз, Матвей Сафонов йилнинг энг яхши дарвозабони учун бериладиган нуфузли мукофотга даъвогар бўлган ўн нафар номзод рўйхатига киритилган.

Дунёдаги энг яхши дарвозабон номи «Олтин тўп» топшириш маросимида эълон қилинади. Тантанали тадбир 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!