Р.Надаль ва Н.Жокович Рим тарихини янгилашди
Ads
Рим шаҳрида куни кеча ниҳоясига етган “Мастерс” турнирининг финалида сербиялик Новак Жокович ва испаниялик Рафаэль Надаль баҳс олиб борган эди.

Финал учрашувида Надаль дунёнинг биринчи ракеткасини уч сетда таслим этди ва бош совринни қўлгак киритди. Шунингдек, ушбу баҳсда бир нечта рекордлар ҳам янгиланди. 

Жумладан, 2012 йилдан буён илк бор “Мастерс” турнириларининг финали 6:0 ҳисоби билан бошланди. Ўшанда Рожер Федерер айнан Жоковичдан худди шу ҳисобда устун келган эди. 

Шунингдек, орадан 39 йил ўтиб, Рим шаҳридаги “Мастерс”нинг финалида ҳам биринчи сет 6:0 ҳисобида якунланди. Надалга қадар аргентиналик Гильермо Вилас 39 йил олдин франциялик Янник Ноани 6:0 ҳисобида таслим этганди.