Роббен сафга қайтди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби вингери Арьен Роббен тиззасидан олган жароҳатидан соғайиб сафга қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра 34 ёшли голландиялик футболчи умумий гуруҳда шуғулланмоқда ва у Бундеслиганинг навбатдаги турида “Фортуна”га қарши баҳсда майдонга туша олади.

Маълумот учун, Роббен жорий мавсум ҳозирча “Бавария” сафида жами 13та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" - "Фортуна Дюссельдорф" учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 19:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!