Роберт Уиттакер: "Агар Хамзат билан кураш ёки жиу-житсу қоидаларига кўра жанг қилганимда..."
Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Роберт Уиттакер(25-7) Ҳамзат Чимаев(13-0)нинг курашдаги маҳоратини катта хавф деб ҳисобламайди.
"Хамзат, албатта, жиу-житсуда жуда яхши ва у буни ўзининг кураши билан яхши бирлаштирган. Менимча, кўп жангчилар иккаласининг комбинациясига тайёр эмаслар. Чимаев октагон тўридан ажойиб тарзда фойдаланади, узун қўллари ва бўйи билан кучини ишга солиб, рақибини тўрга михлаб қўяди, Мен Хамзатни хавфли деб билсам ҳам, ўз маҳоратимга жуда қаттиқ ишонаман. Агар у билан соф кураш ёки жиу-житсу қоидаларига кўра жанг қилганимда ҳам, мен омон қолган бўлардим. Мен энг яхшилар билан кураша оламан ва буни исботладим. Бу сафар ҳам бўйда Хамзат билан жанг қиламан" - дея Уиттакерни сўзларини келтиради ESPN.
Фикрлар