Роберт Уиттакер: "Бу мен учун энг зўр жанг"
84 кг вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони австралиялик Роберт Уиттакер (25-7) Ҳамзат Чимаевни( 13-0) синовдан ўтказади. Уларнинг жанги 22 июнь куни Саудия Арабистонида ўтказиладиган "UFC Fight Night" турнирида бўлиб ўтади.
“Бу мен учун энг зўр жанг, чунки менда номдор рақибни мағлуб этиш имконияти бор. Катта шов-шувга сабаб бўлаётган Ҳамзатга қарши кураш кўпчиликнинг эътиборини тортади. У ҳозир дивизиондаги энг қўрқинчли жангчилиги боис, ҳеч ким у билан жанг қилишни хоҳламаяпти. Эҳтимол, бу тўқнашувда мен октагонда тезлик ва зарба беришда устунликка эга бўларман. Чимаевнинг энг кучли томонларидан бири, албатта, кураш маҳоратидир. Аммо у мен билан анча қийналади, чунки мен масофани жуда яхши ушлайман. Менимча, бу жангда ғалаба қозониш менга чемпионлик учун кураш олиб бориш имкониятини беради”, — деб Уиттакернинг сўзларини келтиради Middle Easy портали.
Фикрлар