Роберт Уиттакер: "Тишларим бунчалик заиф бўлмаганида ҳаммаси бошқача бўларди"
Ўрта вазндаги UFC жангчиси Роберт Уиттакер чечен жангчиси Хамзат Чимаев билан жангда олган жарохатига батафсил изоҳ берди.
"Жанг пайти жағим эмас, тишларим жароҳатланди. Улар ичкарига қайрилиб кетди. Тишларим бунчалик заиф бўлмаганида, эҳтимол, бошимни айлантиришга улгурган бўлардим. Бу муаммолар бўлишига аслида ўзим сабабчиман. Чунки ёшлигимда тишларимга ўзим зарар етказганман", - деди австралиялик жангчи.
Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтган "UFC 308" турнирида Чимаев 1-раундадёқ Роберт Уиттакерни бўғиш усули орқали мағлубиятга учратди.
Фикрлар