Роберт Уиттакер: "Хабибни ҳеч ким тўхтата олмайди"
Ўрта вазнда UFC чемпиони Роберт Уиттакер енгил вазн тоифасидаги чемпион Хабиб Нурмагомедов ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
" Мен Ҳабибнинг ашаддий мухлисиман. Ҳалол ва ажойиб курашчи. У ақлбовар қилмайдиган ҳаракатлар қилади. Унинг маҳоратига гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Ҳа, мен унинг мухлисиман.
Унинг менга энг ёқадиган жиҳати шундаки, у тўғрисўзли инсон ва шундай ҳарактерга эга. У мени доим ҳайратлантиради. Шунинг учун ҳурмат қиламан. У ҳар доим ўйлаганини гапиради.
Ҳамма уни қафасда нима қилишни билади. Аммо Хабибни хеч ким тўхтата олмайди. Менимча, бу жуда ажойиб ”,-деди Уиттакер.
Эслатиб ўтамиз: Бизнинг вақт билан эрта тонгда Мелбурнда UFC 243 турнири доирасида Уиттакер Исроил Aдесаньяга қарши жанг қилади.
Фикрлар