Роберт Уиттакер: "Хамзат Чимаев Алекс Перрейрани енгиши мумкин, бироқ..."

  • 21 декабрь, 2024, 17:20
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Роберт Уиттакер бразилиялик Алекс Перрейра ва чеченистонлик Хамзат Чимаев ўртасида жанг ташкил этилиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

“Менимча, Чимаев бу баҳсда ғалаба қозонади, бироқ осонликча эмас. Хамзат ўзининг кучли томонларига асосланади. Агар у бироз секинлашса, Перейра нокаут қилиши мумкин” - деди Уиттакер "ММArcade" подкастида.

Эслатиб ўтамиз, Хамзат охирги жангида Роберт Уиттакерни 1-раундда сабмишн орқали мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!