Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Роберто Де Дзерби "Тоттенхэм" муаммосини топди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Ишлар расво, лекин мураббийнинг кайфияти яхши

«Тоттенхэм» мавсумни омадсиз бошлади. «Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби жамоанинг мавсум бошидаги омадсиз ўйинлари ҳақида фикр билдирди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, «шпорлар» ўйин сифати бўйича етарлича салоҳиятга эга, аммо ҳал қилувчи паллаларда тўғри қарор қабул қилиш борасида муаммолар бор. Де Дзерби вазиятни тузатиш мумкин, деб ҳисоблайди.

«Муаммо қаерда? Муаммо майдоннинг сўнгги қисмида. Бу техник маҳоратибмиз етарли эмаслигидан эмас. Бизга ҳал қилувчи вазиятларда қарор қабул қилиш самарадорлигини ошириш керак. Ҳужумни якунлашда хотиржамликни сақлаш, охирги пас ёки зарбада энг тўғри вариантни танлаш муҳим. Албатта, жуда кўп ишлашимиз керак, лекин мен барибир ижобий кайфиятдаман», — дея хабар беради «Тоттенхэм» матбуот хизмати Де Дзербининг сўзларини.

АПЛнинг янги мавсумида «Тоттенхэм» ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Лондон клуби уч турдан сўнг фақат бир очко жамғариб, жадвалда 17-ўринни эгаллаб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ