Робертсон бир стадионни алоҳида таъкидлади: «У ерда ўйнаш мутлақо даҳшат»
«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Эндрю Робертсон ўзининг энг ёқтирмаган стадиони ҳақида гапириб ўтди. Унга кўра, энг ноқулай майдон – «Галатасарай»нинг уй стадиони. Маълумки, туркиялик мухлислар доим жонкуярлиги ва қаттиқ қўллаб-қувватлаши билан ажралиб туради.
«Мен «Галатасарай» меҳмони бўлиб ўйнашни ёқтирмайман. У ерда майдонга тушиш – мутлақо даҳшат. Мухлислар бутун 90 дақиқа давомида тўхтовсиз ҳуштакбозлик қилишади», – дея Робертсоннинг сўзларини The Touchline нашри келтиради.
Эндрю Робертсон «Ливерпул» таркибида «Галатасарай» стадионига икки марта сафар қилган. Биринчи учрашувда шотландиялик футболчи бутун беллашувни захирада ўтказган, иккинчисида эса 30 дақиқа майдонда тўп сурган. Ҳар икки ўйин Чемпионлар лигаси доирасида ўтказилган ва иккаласида ҳам «Ливерпуль» 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган.

Фикрлар