Робертсон "Тоттенхэм"га ўтмайди

CHERY AUTO

"Ливерпуль"нинг чап қанот ҳимоячиси Эндрю Робертсоннинг "Тоттенхэм"га ўтиши эҳтимолсиз бўлиб қолди. Журналист Пол Жойснинг хабар беришича, "қизиллар" шотландиялик футболчи учун "шпорлар"нинг таклифини рад этди.

Tecno

Клублар музокаралар ўтказган бўлса-да, келишувга эришилмади. Маълум бўлишича, "Тоттенхэм" 31 ёшли футболчи учун тахминан 5 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр эди.

Ҳозирги шартнома Эндрю Робертсон билан "Ливерпуль" ўртасида шу йил июн ойи охирида тугайди. Жорий мавсумда футболчи Арне Слот қўл остидаги жамоада барча мусобақаларда 22 та ўйин ўтказди, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!