Родри «Барселона»да энг кўп ҳайратга солган футболчини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» ярим ҳимоячиси Родри каталонияликлар таркибида уни энг кўп ҳайратга солган футболчи ким эканини айтди.
 

Испания терма жамоаси аъзосининг таъкидлашича, унга энг катта таассурот қолдирган ўйинчи — Рафинья.
 

«Мен Рафиньяга: ««Лидс»да сен қанот ҳужумчиси эдинг! Энди эса сенга марказий ҳужумчи сифатида ўйнаш ёқаяпти, тўғрими?» дедим. У эса: «Аввалига менга бу умуман ёқмаган, лекин... ҳозир бу позицияни жуда яхши кўраман», деб жавоб берди», — дея Родрининг сўзларини журналист Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқ саҳифасида келтиради.
 

Жорий мавсумда 29 ёшли Рафинья барча мусобақалар доирасида саккизта ўйинда майдонга тушиб, жами 14 та гол урди (шундан 12 таси — Ла Лигада) ва жамоадошларига учта голли пас йўллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!