Родри фанат таъқибидан қочиб, полицияга мурожаат қилди
Бир неча мухлис йўлда футболчини таниб қолиб, ундан имзо ва биргаликда суратга тушишни сўрашган. Шундан сўнг улар Родри ортидан юришни бошлаган.
Футболчи вазиятдан безовта бўлиб, полиция ходимларига мурожаат қилишга мажбур бўлган. У ҳуқуқ-тартибот идораси вакилларига мухлислар узоқ вақтдан бери уни тинмай таъқиб қилаётганини тушунтирган. Полиция аралашганидан кейингина мухлислар тўхтаган, Родри эса сайрини мустақил равишда давом эттиргани хабар қилинмоқда, деб ёзади El Correo.
Эслатиб ўтамиз, шу ёзда 30 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи "Манчестер Сити" таркибидан "Барселона" жамоасига ўтди. Каталония клуби Родри билан 2030 йил 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.

Фикрлар