Родри жамоадошини жароҳатлади ва у майдонни тарк этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона»нинг «Валенсия»га қарши сафарда ўтказган учрашувида ғалати ҳодиса содир бўлди. 

«Барселона» ярим ҳимоячиси Родри Испания чемпионати тўртинчи турида «Валенсия»га қарши учрашувда илк бор асосий таркибдан ўрин олди. Биринчи бўлим охирида у бурчак зарбасидан кейин юборилган баланд узатма пайтида жамоадоши Эрик Гарсия билан тўқнашиб кетди.

Родри майдоннинг ўзида жамоадошидан узр сўради, аммо Эрик Гарсия ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига майдонга Жюль Кунде туширилди.

Иккинчи бўлим бошларида Родри қўпол ўйин учун сариқ карточка билан ҳам жазоланди. 

Бу баҳсда кичик кўнгилсизликларга қарамай, каталонияликлар рақиб дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритди ва юз фоизлик натижа билан якка пешқадамга айланди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!