Родри Кабо-Вердега қарши ўйин қийин бўлганини таъкидлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Кабо-Вердега қарши ўйиндан (0:0) кейин учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Бу сабр талаб қилган ўйин бўлди. Улар биринчи дақиқаларданоқ ҳимояга ётиб олди. Биз имкониятлар яратдик, аммо гол ура олмадик. Паст блокда ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш ҳар доим қийин", — деди Родри.

Статистикага кўра, испанлар учрашув давомида 27 та зарба йўллаб, тўпга 74 фоиз вақт эгалик қилди, аммо дарвозани ишғол қила олмади.

Маълумот учун, "қизил фурия" кейинги турда Саудия Арабистони билан куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00'да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!