Родри: "Мен шунчаки оддий одамман"
"Манчестер Сити" футболчиси "Олтин тўп"ни ютганидан кейин фикр билдирди
Родри олтин тўпни олгандан кейин ўзи ҳақида гапирди.
"Мен шунчаки оддий одамман. Ижтимоий тармоқларда аккаунтим йўқ. Ҳаётдан завқланишни ва клубимнинг етакчиси бўлиб қолишни истаган бўлар эдим.
Ғазабланишни ҳуш кўрмайман. Шунинг учун доимо жуда хотиржамман. Бор имкониятларимни фақат ва фақат майдонда кўрсатишни энг тўғри йўл деб биламан. Ҳаёт йўлимдан келиб чиқиб, ҳамиша борига шукр қилишни ўрганганман", - деди "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси.

Изоҳлар (0)