Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Родри Месси ва Роналдуни таққослади

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

У қайси футболчини устун деб ҳисоблайди?

"Манчестер Сити" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни таққослади. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" хабар берди. 

- Мен учун энг яхшиси -  Лионель Месси. Криштиану Роналду туғма истеъдодсиз бўлса-да, Месси даражасига кўтарила олди. Бироқ, уларга қарши ўйнаган футболчилар фарқни аниқ ҳис қилишади.

Биз Криштианунинг жарима майдончаси ичига киришини истамасдик. Сабаби бу жуда хавфли эди. Месси эса майдоннинг ҳар бир қисмида фаол, - деди ярим ҳимоячи.

Маълумот учун, Родри 28 октябрь куни "Олтин тўп" мукофотини қўлга киритди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ