Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Родри нега "Реал"ни рад этиб, "Барса"ни танлаганини айтди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Бу энг шов-шувли трансферлардан бўлди

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри нега «Манчестер Сити»дан кетар экан, мадридлик «Реал» эмас, балки каталониялик «Барселона»ни танлагани сабабларини очиқлади.

Унинг сўзларига кўра, жаҳон чемпионатидан сўнг икки-уч ҳафта дам олишни режалаштирган, аммо бунинг иложи бўлмаган. Чунки айнан шу пайтда икки йирик клуб ўртасидаги келажаги ҳақида жуда муҳим қарор қабул қилиши керак эди.

«Охир-оқибат менинг танловим спорт нуқтаи назаридан, ички мотивациямдан, қаерда каттароқ ютуқларга эриша олишим ва футболчи сифатида ривожланишим мумкинлигини ўйлаб қабул қилинди.

Бу осон бўлмади: «Реал»га «йўқ» дейиш қийин, айниқса улар менга жуда илиқ муносабатда бўлишганини инобатга олганда. Лекин охирида мени Деку ва Флик ишонтирди», — дея Родрининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри.

Эслатиб ўтамиз, Родри «Барселона» билан 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ