Родри “Сити” билан янги шартнома имзолайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити"нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес яқин вақтларда клуб билан меҳнат шартномасини узайтириши мумкин. Бу ҳақда таниқли журналист Маттео Моретто хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, Родрига жиддий қизиқиш билдирган Мадриднинг "Реал" клуби уни сотиб олиш учун ҳеч қандай жиддий қадам ташламаган. Айни дамда ярим ҳимоячи испан грандига ўтишдан кўра, "Манчестер Сити" билан шартномани узайтиришга яқин.Тез орада якуний қарор қабул қилинади.

Таъкидланишича, "шаҳарликлар" бир неча ҳафтадан буён Родри билан янги шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда ва ҳозирда бу жараённи тезлаштирмоқчи. Жорий мавсумда 29 ёшли "Олтин тўп" соҳиби барча мусобақаларда 31 та ўйинда 2 та гол урди.

Азизбек Абдувалиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!