Родри: "Ямалда ҳамма нарса жуда аниқ ва унинг атрофида яхши маслаҳат берадиган одамлар бор"

  • 6 сентября, 21:21
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Родри Ламин Ямалга берган маслаҳати ҳақида сўзлаб берди.

"Евро-2024" финалида Испания Англияни (2:1) ҳисобида мағлуб этган, ўйиндан сўнг Родри Ямалга шундай мурожаат қилганди: "Меҳнат қилишда давом эт, шунда хоҳлаган нарсангга эришасан".

Tecno

- Мен унга шундай дедим. Камералар буни ёзиб олишини хоҳламасдим, лекин мен унга айнан шуни тилайман - у ўз истеъдодини жамоа ва футбол ривожига йўналтирсин.

Биз катта истеъдодга эга бўлган, аммо охир-оқибат йўқолиб кетган кўплаб футболчиларни кўрганмиз. Ламинда ҳамма нарса жуда аниқ ва унинг атрофида яхши маслаҳат берадиган одамлар бор. Мен уни бахтли, юзида табассум билан кўряпман ва у ривожланишда давом этсин, сабаби бу мамлакат учун муваффақият белгиси бўлади, - деди "Манчестер Сити" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию