Родри Ямалнинг жамоадаги аҳамияти ҳақида фикр билдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес жамоада 19 ёшли қанот ҳужумчиси Ламин Ямалнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

«Мураббийимиз Ламинга майдонда янада хотиржам ўйнаш кераклигини айтди. Баʼзан у ўзини кўрсатишга жуда ҳам шошади, ҳар бир эпизодда ниманидир исботлашга уринди. Ўзини тийишни ўрганиши зарур. Ламин бизнинг жамоа учун жуда муҳим футболчи. У жуда зукко ўйинчи. Ўзини тўлиқ намоён этиши учун унга тўғри фурсат керак», – дея Родрининг сўзларини келтиради Fox Sports.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати – 2026 ярим финалида Испания терма жамоаси Францияга қарши майдонга тушади. Учрашув сешанба, 14 июль куни бўлиб ўтади. Ўйин бошланиши Тошкент вақти билан соат 23:59га белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!