Родригодан юз ўгиришди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Родригони трансфер қилиш истагида бўлган клублар орасида “Тоттенхэм” ҳам бор эди.

Журналист Николо Скира маълумотига кўра, бразилиялик футболчи ёзги трансфер ойнаси учун “шпорлар”нинг асосий трансфер мақсади бўлган.

Лондон клуби аллақачон футболчининг агентлари билан музокараларни бошлаган. Бироқ Родригонинг оғир жароҳат олгани Лондон клуби режаларини ўзгартириб юборди.

Жароҳат оғирлигини инобатга олган “Тоттенхэм” Родригони жамоага қўшиб олиш вариантдан воз кечди.

Маълум қилинишича, 10 март куни Родриго тиззадан операция қилинган. Бу жароҳат туфайли бразилиялик футболчи ёзда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

Кутилишича, у майдонга сентябрь ойи ўрталарида қайтиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!