Родригони беринг, 60 миллион евро санаймиз!
Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” мутасаддилари “Реал”нинг бразилиялик ҳужумкор футболчиси Родриго Гоэсни трансфер қилиш ғоясини яна жонлантирди.
Бу кўп жиҳатдан 33 ёшли Муҳаммад Салоҳнинг клубда юз берган зиддиятдан кейин келажаги мавҳум бўлиб қолгани билан боғлиқ.
Defensa Central нашри маълумотларига кўра, мерсисайдликлар 24 ёшли футболчини сотиб олиш учун мадридликларга 50–60 миллион евро миқдорида бадал пули таклиф қиладиган бўляпти.
Таъкидлаш жоизки, бу галги сумма “Ливерпуль” илгарироқ Родриго учун “Реал”га тўлашга тайёр бўлган нархдан кам.
Жорий мавсумда Родриго барча мусобақаларда 21 та ўйин ўтказиб, икки гол ва тўрт голли узатма қайд этди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил қиляпти.



Фикрлар