Родрининг ажойиб серияси тугади

  • 1 сентября, 08:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” футболчилари Англия Премьер-лигасининг учинчи турида “Брайтон” майдонида 1:2 ҳисобида аламли мағлубиятга учради.

Tecno

Бу баҳсда “Олтин тўп” соҳиби Родрининг ажойиб серияси барҳам топди.

Гап шундаки, “шаҳарликлар” испаниялик ярим ҳимоячи бошланғич таркибда майдонга тушган учрашувларда мағлуб бўлмай келаётган эди. Бу серия 49 та учрашувдан бери давом этаётганди. “Брайтон” ажойиб анъанага чек қўйди.

Родри ўтган мавсумнинг катта қисмини оғир жароҳат туфайли ўтказиб юборган эди. Яқинда оёққ турган футболчисини Хосеп Гвардиола секин-аста бошланғич таркибга олиб кирди.

  

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию