Родрининг ўрнига ашаддий рақибни оламиз
“Манчестер Сити” раҳбарияти Родри ўрнига янги ярим ҳимоячи излаётгани муносабати билан “Ливерпуль” юлдузи Алексис Макаллистерни трансферлар рўйхатига киритди.
Манчестерликлар Испания чемпиони “Барселона”нинг Родрини сотиб олиш бўйича дастлабки таклифини рад этган бўлса-да, “Этихад”дагилар Испания терма жамоасининг 30 ёшли футболчисини жамоада олиб қолишга энди умид қилмаяпти.
Talksport нашри маълумотига кўра, Родрининг “Барселона”га 55 миллион фунт эвазига сотилиши яқин кунларда келишиб олиниши мумкин, “Сити” эса аллақачон янги ярим ҳимоячи излашга фаол киришган.
“Сити” гарчи клуб Эллиот Андерсонни 116 миллион фунтга сотиб олган ва “Лилль”дан Аюб Буадди трансфери ҳам якунланиш арафасида бўлса-да, ярим ҳимоя чизиғига яна бир футболчи қўшишга тайёр.
Манчестер суперклуби кўриб чиқаётган вариантлардан бири айнан ашаддий рақиб ҳисобланган “Ливерпуль” футболчиси Макаллистердир. Унинг амалдаги шартномаси якунига қадар икки йилдан кам вақт қолган.
Ўтган мавсумда Алексис узоқ давом этган пасайиш даврини бошдан кечирди ва “шаҳарликлар” 27 ёшли аргентиналик футболчи фаолиятидаги янги чақириққа очиқ бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Макаллистер “Сити” учун “Челси” ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес ёки “Кристал Пэлас” футболчиси Адам Уортонга қараганда молиявий жиҳатдан қулайроқ вариант бўлиб кўринмоқда.

Fikrlar