Рожер Федерер Парижда ғалаба қозонди
Ads
Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер "Ролан Гаррос" турнирининг асосий тўр биринчи давраси баҳсини ғалаба билан бошлади.
 
"Катта дубулға" туркумига кирувчи мусобақанинг илк босқичида Рожер италиялик Лоренцо Сонегога қарши кортга чиқди ва 6:2, 6:4, 6:4  ҳисобларида мағлубиятга учратди. 

Шу тариқа мусобақанинг Франция очиқ чемпионатининг иккинчи даврасида чиққан Федерер, энди германиялик Оскар Оттега қарши ўйин ўтказади.