"Ролан Гаррос". 22 ёшли Швёнтек 3 карра чемпионга айланди

Теннис бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирида аёллар ўртасидаги беллашувлар ниҳоясига етди.

Ҳал қилувчи ўйинда польшалик Ига Швёнтек Чехия вакиласи Каролина Мучовага қарши кортга чиқди. 2 соат 49 дақиқа давом этган учрашув Иганинг 6:2, 5:7, 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, 22 ёшли ракетка устаси Франция очиқ чемпионатининг 3 карра ғолибасига айланди. У 2020 ҳамда 2022 йилларда ҳам бош совринга эга чиққанди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!