"Roland Garros". Амалдаги чемпион ўз юришини бошлади, кучли тўртлик вакили мусобақа билан хайрлашди

"Катта дубулға" туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа ҳисобланадиган "Roland Garros" турнирида Рафаэль Надаль ҳам курашга қўшилди.

2-тартиб рақамда таснифланган испаниялик турнирнинг биринчи босқичида беларуслик Егор Герасимовни 3 сетда таслим этди. Дастлабки икки сетни бир хил 6:4 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган Надаль учинчисини 6:2 кўринишида ютиб олди.

Бундан ташқари, собиқ чемпиондан кейинги ўринларда таснифланган ракетка усталари ҳам баҳсларга киришди. Жумладан, австриялик Доминик Тим нисбатан тажрибали Марин Чилич билан муносабатларга ойдинлик киритди. Тим бу баҳс тақдирини кутилганидан осонроқ ҳал қилди. Якуний ҳисоб: 6:4, 6:3, 6:3.

Шунингдек, 4-рақам остида сараланган рус теннисчиси Даниил Медведев ҳам кутилмаганда жиддий қаршиликка учради. Венгриялик рақиби Мартон Фучович билан ҳақиқий жангга киришган Медведев якунда сенсацион тарзда мусобақани тарк этди. Умумий ҳисоб: 6:4, 7:6, 2:6, 6:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!