Бир неча кун олдин "Катта дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг навбатдагиси - "Roland Garros"га старт берилди. Дастлабки кунларда саралаш баҳслари ўтказилиб, кучлилар аниқлаб олинди.

Энди дунё тасниф жадвалида юқори поғоналарни эгаллаган теннисчилар ушбу мусобақадаги юришларини бошлайди. Жумладан, аёллар ўртасида Виктория Азаренко ўз рақибаси Данка Ковинични осонликча таслим этди. Якуний ҳисоб - 6:1, 6:2.

Шунингдек, эркаклар ўртасида бельгиялик Давид Гоффин Янник Синнерга 3 сет якунига кўра, имкониятни бой берди. Биринчи сетда рақибига жанг таклиф эта олган Давид кейингиларида осонликча енгилди. Якуний ҳисоб - 7:5, 6:0, 6:3.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)