"Roland Garros". Иккинчи ярим финалчи номи маълум

"Катта дубулға" туркумига кирувчи "Roland Garros" турнирида чорак финал босқичининг навбатдаги кун баҳслари ўтказилди.

Мусобақанинг амалдаги ғолиби Рафаэль Надаль ушбу босқичда ҳам ортиқча қийинчиликка учрамай, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди. Италиялик Янник Синнерга қарши кортга чиққан Надаль 3 сетда ғалаба қозонди: 7:6(7:4), 6:4, 6:1.

Эътиборлиси, испаниялик теннис устаси ушбу ғалабаси орқали "Roland Garros"даги ўзининг 98-ғалабасини нишонлади. Унинг ҳисобида эса 100 та ўйин мавжуд. Шунингдек, у 13-бор ярим финал босқичига етиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!