"Roland Garros". Надаль финалга чиқди

"Катта дубулға" туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа ҳисобланадиган "Roland Garros" турнирида илк финалчи номи маълум бўлди.

Мусобақанинг амалдаги ғолиби, бу йил бош соврин учун ҳам асосий даъвогарлар қаторида эътироф этилаётган Рафаэль Надаль финал остонасида аргентиналик Диего Шварцманга қарши кортга чиқди. Қумли қопламали кортлар қироли, дея эътироф этиладиган испаниялик ракетка устаси бу номга лойиқлигини яна бир бор исботлади. 3 сет давом этган учрашувнинг дастлабки икки сетини Рафа нисбатан осон ютиб олди. 3-сетни баҳснинг бурилиш нуқтасига айлантирмоқчи бўлган Шварцман қанча ҳаракат қилмасин, тажрибали Надаль олдида ожиз қолди. Якуний ҳисоб: 6:3, 6:3, 7:6(7:0).

Шу тариқа, Надаль ўз фаолияти давомида 13-бор финалга чиқди. Эътиборлиси, Рафа бу босқичда бирор марта ютқазмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!