"Катта дубулға" туркумига кирувчи Франция очиқ чемпионатида чорак финал баҳслари ўтказилмоқда.

Ярим финал йўлланмаси учун кечган курашда турнирнинг асосий фаворитларидан бири, испаниялик Рафаэль Надаль аргентиналик Диего Шварцманга қарши кортга чиқди. 4 сет давом этган ўйин Рафанинг 6:3, 4:6, 6:4, 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Яна бир беллашувда юнон спортчиси Стефанос Циципас мусобақанинг иккинчи рақам остида сараланган теннисчиси Даниил Медведев билан ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олди. Ўз ўйинини кўрсата олмаган Медведев 6:3, 7:6(6:3), 7:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шунингдек, германиялик Александр Зверев Испания шарафини ҳимоя қилган Алехандро Давидович-Фокинани ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди. Немис ракетка устаси 3 сетда жами 6 гэймни бой берди, холос. Якуний ҳисоб - 6:4, 6:1, 6:1.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар