"Рома" бугун турнир жадвалида юқорилаши мумкин

Бугун Италия А Серияси 14-тур ўйинлари давом эттирилади. 

Легионеримиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Рома" жамоаси сафарда "Сассуоло"га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:30да старт олади. 

Жозе Моуриньо бошчилигидаги "бўрилар" 13-турдан кейин турнир жадвалида 25 очко билан 6-ўринда бормоқда. 13-ўриндаги "Сассуоло" ҳисобида 15 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!