"Рома" ҳужумчиси фаолиятини Италиянинг бошқа бир клубида давом эттиради
Трансфер ҳуқуқи "Рома"га тегишли бўлган Андреа Белотти фаолиятини Италиянинг бошқа бир клуби "Комо"да давом эттирадиган бўлди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Журналистнинг сўзларига кўра, музокаралар сўнгги босқичда ва футболчи янги жамоага кўчиб ўтишга тайёр. Ушбу трансфер эса 4,5 миллион еврога тушиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Белотти қишки трансферлар ойнасида "Фиорентина"га ижарага берилганди. У флоренцияликлар сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голда иштирок этди.
"Комо" бу мавсумдан А Серияда ҳаракат қилади. Клуб аввалроқ ироқлик ёш истеъдод Али Жасимни ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилаётганди. Бу трансфер ҳам яқин кунларда эълон қилиниши мумкин.
Фикрлар