"Рома" ҳужумчиси мавсумни Бундеслигада ўтказадиган бўлди

  • 27 август, 2019, 21:43
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"РБ Лейпциг" клуби "Рома" ҳужумчиси Патрик Шикни тез орада ўз сафига қўшиб олади. Бу ҳақда Goal нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 23 ёшли чехиялик футболчи немис клубида жорий мавсум якунига қадар ижара асосида тўп суради. Шундан сўнг “РБ Лейпциг”да Шикни 28 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи пайдо бўлади.

Маълумот учун, Патрик Шик “Рома” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 58та ўйинда майдонга тушди ва 8та гол ҳамда 3та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!