"Рома" ҳужумчиси немис клубида яна бир неча ой ушланиб қолади

Мавсумни “РБ Лейпциг” сафида ижарада ўтказаётган “Рома” ҳужумчиси Патрик Шик августгача, яъни Чемпионлар лигаси якунлангунича немис клубида қоладиган бўлди.

Гап шундаки, “РБ Лейпциг” раҳбарияти 24 ёшли чехиялик футболчининг ижара муддатини узайтириш бўйича римликлар билан келишувга эришган.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА Чемпионлар лигаси коронавирус сабаб март ойида тўхтатиб қўйилган эди. Энди у август ойида Лиссабонда мини турнир сифатида ўтказилади. "РБ Лейпциг" эса ўзининг асосий ҳужумчиси Тимо Вернерни "Челси"га сотиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!